АсосийJamiyat

Карантин сабабли тўхтатилган рейснинг чипта пули қайтарилди

'Карантин сабабли тўхтатилган рейснинг чипта пули қайтарилди'ning rasmi

Денов тумани, “Тасмасой” маҳалласи яшовчи фуқаро Б.Холматовнинг сотиб олган авиа чиптаси карантин сабабли рейслар тўхтатилганлиги учун авиакассадан тўлаган пулини қайтариб олиш мақсадида борганида қайтаришмаганлигидан норози бўлиб Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ишонч телефони”га мурожаат қилди. 

 Сурхондарё вилояти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятилари ҳудудий бирлашмаси Денов туман жамияти мутахассислари томонидан ўрганилиб, мурожаат муаллифининг авиа чипта учун тўлаган 1560000 (бир миллион беш юз олтмиш минг) сўм пул маблағи тўлиғича қайтариб олиб берилди.

    Бошқа янгиликлар