АсосийЖАМИЯТ

Жиззах вилоятида ҳам сел кузатилди

Жорий йилнинг 14 май куни Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманлари ҳудудида кучли ёғингарчи...

'Жиззах вилоятида ҳам сел кузатилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 14 май куни Жиззах шаҳри ва Шароф Рашидов туманлари ҳудудида кучли ёғингарчилик кузатилди. Бу ҳақда ФВВ расмий каналида хабар қилинди.

Сел келиб сув тошиши оқибатида Жиззахнинг "Оққўрғонлик", "Тинчлик", "Ҳ.Олимжон", "Улуғбек" ҳамда "Зиёкор" маҳаллаларида ёмғир сувлари тўпланиб, бир нечта аҳоли хонадонларига сув кирган. 

Бу ҳолатда Жиззах вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 6 та ёнғин-қутқарув техникаси ҳамда 22 нафар қутқарувчилари жалб этилган ва улар томонидан хонадон эгаларига амалий ёрдам кўрсатилган. Хонадонларга тошиб кирган сув техникалар ёрдамида бартараф этилиб, юзага келиши мумкин бўлган кўнгилсиз ҳолатларнинг олди олингани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сал аввал Тошкент вилоятида, Сурхондарё ва Навоий вилоятларида ҳам сел тошқини бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

 

    Бошқа янгиликлар