Республика махсус комиссиясининг жорий йил 14 майдаги қарори билан шахсий автомобилларнинг ҳаракати бўйича чекловларни 18 майдан бошлаб босқичма-босқич бекор қилиш юзасидан янги тартиб жорий этилди. Унга кўра:
- “яшил” тоифадаги ҳудудларда - Республика махсус комиссияси йиғилишининг 2020 йил 6 майдаги 21-сон баёни билан автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилган;
- “сариқ” тоифадаги ҳудудларда - соат 06.00дан – 22.00 га қадар бўлган вақт оралиғида автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига рухсат берилсин. Бунда автотранспорт воситаларининг салонида 4 кишидан ортиқ бўлмаслиги лозим;
- “қизил” тоифадаги ҳудудларда - автотранспорт воситаларининг махсус рухсатномасиз (стикерсиз) ҳаракатланишига фақатгина куннинг муайян вақтида (07.00 дан – 10.00 гача, 17.00 дан – 20.00 гача) фуқароларнинг иш жойига бориб-келиши, тиббий буюмлар, дори воситалари, озиқ-овқат ва биринчи галдаги маҳсулотларни харид қилиш учун ҳаракатланишига рухсат берилади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 18 майидан маҳаллий авиа ва темир йўл қатновларига ҳам рухсат берилди.
Карантин талаблари 1 июнга қадар узайтирилди.






