Аввал хабар қилганимизедек, Республика махсус комиссиясининг жорий йил 14 майдаги қарори билан амалдаги карантин талаблари 2020 йил 1 июнга қадар узайтирилди.
Шу билан бирга бугун, 15 майдан бошлаб қуйидаги фаолият турларига ҳам рухсат берилмоқда:
“Қизил” тоифадаги ҳудудларда:
➖ якка тартибдаги ҳунармандчилик;
➖ автомобилларга ва қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш;
➖ электрон қурилмаларни (компьютер ва маиший техника воситалари) ва алоқа воситаларини таъмирлаш;
➖ ижара ва лизинг хизматлари;
➖ бухгалтерия соҳасига оид хизматлар (аудиторлик, солиқ маслаҳати ва бошқалар) кўрсатиш;
“Сариқ” тоифадаги ҳудудларда “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:
➖ риэлторлик фаолияти;
➖ реклама ва маркетинг фаолияти;
➖ хусусий бандлик агентликлари фаолияти;
➖ меҳмонхоналарга ўз ошхоналарида овқат пишириш ҳамда хоналарга етказиб бериш;
➖ парк ва истироҳат боғлари (аттракционалар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) фаолияти.
Бунда парк ва истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09-00 дан 20-00 га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади;
“яшил” тоифадаги ҳудудларда “сариқ” ва “қизил” тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:
➖ очиқ сунъий қопламали спорт ўйингохлари (ташриф буюрувчилар сонини чеклаш шарти билан, ечиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);
➖ компьютер (сканер, нусха кўчириш, матн териш, чоп этиш) ва полиграфия хизматлари;
➖ музейлар фаолияти (ташриф буюрувчилар сонини чеклаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);
➖ ветеринария хизматлари;
➖ биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни ободонлаштириш фаолияти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Авиа ва темир йўл қатновларига 18 майдан рухсат берилиши ва шахсий автомобилларнинг ҳаракати бўйича чекловларни 18 майдан бошлаб босқичма-босқич бекор қилиш тартиби ҳақида хабар берилган эди.






