АсосийJamiyat

Маст ҳайдовчи такси тўхтатаётган пиёдани уриб кетди

'Маст ҳайдовчи такси тўхтатаётган пиёдани уриб кетди'ning rasmi

Жорий йилнинг 14 май куни соат 11:15 ларда, Қашқадарё вилояти, Қарши туман, Узуннова қишлоғидан ўтувчи “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобиль йўлида ЙТҲ содир бўлди. Яъни "Паз 3742” автобусини бошқариб келаётган маст ҳайдовчи йўл четида такси тўхтатмоқчи бўлиб турган фуқарони уриб юборган.  Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар берди.

Маълум бўлишича ширакайф бўлган ҳайдовчи “Паз 3742” русумли транспорт воситасида “КАР-ВАШ” номли ёқилғи қуйиш шахобчасидан қайтиб чиқаётган бўлган.  Шу вақтда орқага ҳаракатланаётганда йўлнинг четида такси тўхтатиш мақсадида турган 1995 й.т. Д.Р.ни кўрмай қолган.

Натижада, пиёда Д.Р. (эркак) оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Қарши туман ИИБ ТБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

"Барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланганда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишларини, ҳайдовчилар транспорт воситасини мастлик ҳолатида бошқармасликларини сўраб қоламиз", дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар