АсосийJamiyat

Бугун “Сардоба иши” бўйича дастлабки хулосалар эълон қилиниши кутилмоқда

'Бугун “Сардоба иши” бўйича дастлабки хулосалар эълон қилиниши кутилмоқда'ning rasmi

Бугун, 16 май куни соат 11.15 да Халқаро пресс-клуб Гулистон шаҳридан тўғридан-тўғри эфирга чиқади.

Халқаро пресс-клубнинг мазкур сайёр сессияси 1 май куни Сардоба тошқини ва айни пайтда ҳалокат оқибатларини юмшатиш ҳамда бартараф этиш борасида қилинаётган ишлар сарҳисобига бағишланади. Бу ҳақда platformauzb канали ўз манбалрига асосланиб хабар тарқатди.

Маълумотга кўра, қуйидаги мансабдорлар тадбир спикери сифатида иштирок этишади:

молия вазири Темур Ишметов;

маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов;

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов;

қурилиш вазирининг биринчи ўринбосари Шерзод Ҳидоятов;

инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари Азиз Воитов;

қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Шуҳрат Тешаев

сув хўжалиги вазири ўринбосари Воҳиджон Аҳмаджонов;

уй-жой-коммунал хўжалик вазири ўринбосари Назиржон Назиров;

Президент маслаҳатчиси ўринбосари – Ёшлар иттифоқи раиси Алишер Саъдуллаев;

мудофаа вазирининг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Баҳром Зулфиқоров.

Шунингдек, Бош прокурорнинг матбуот котиби – ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳаёт Шамсуддинов ҳам спикер сифатида қатнашиши ва “Сардоба иши” бўйича дастлабки хулосаларни эълон қилиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар