Тарихда биринчи бор Халқаро олимпия қўмитаси сессияси онлайн тарзда ўтади

СПОРТ 17.05.2020, 17:20
Тарихда биринчи бор Халқаро олимпия қўмитаси сессияси онлайн тарзда ўтади

Халқаро Олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бахнинг сўзларига кўра ташкилотнинг 136-Сессияси коронавирус пандемиси сабаб онлайн ўтказиладиган бўлди. Бу ҳақда Миллий олимия қўмитаси хабар қилди.

Мазкур қарор ХОҚ Ижроия қўмитаси томонидан қабул қилинган. Режага мувофиқ, 136-Сессия 17 июль куни ўтказилиши келишиб олинди. Конференция хавфсиз электрон тизим орқали олиб борилади ва унинг фаолияти жонли эфирда намойиш қилинади.

ХОҚ Ижроия қўмитаси, шунингдек, ташкилотнинг атлетлар комиссиясига бўлиб ўтадиган сайловни келгуси йил июль ойига қолдирди. Бироқ комиссия аъзоларининг фаолияти белгиланганидек жорий йил якунига етади. Умумий ҳисобда комиссиянинг янги аъзолигига 30 номзод 4 та бўш жой учун кураш олиб борадилар. Аввалроқ, ХОҚ атлетлар комиссия аъзолигига сайлов жорий йилнинг август ойида ўтиши белгиланган эди. Эслатиб ўтамиз, мазкур комиссия аъзолари бир вақтнинг ўзида ХОҚ Ижроия қўмитаси таркибига ҳам киради.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1