АсосийЖАМИЯТ

19 май соат 6:00: Ўзбекистонда эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар

Айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2791 нафарни та...

'19 май соат 6:00: Ўзбекистонда эпидемиологик вазиятга оид сўнгги янгиликлар'ning rasmi

Айни пайтга қадар Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2791 нафарни ташкил қилмоқда.

Кечанинг ўзида 67 нафар бемор коронавирус инфекциясидан фориғ бўлиб, соғайганлар сони 2314 нафарга етди. Бу билан даволаниш кўрсаткичи эса 82 фоизни ташкил қилмоқда. Айни пайтда 464 нафар бемор даволанишда қолмоқда.

Шунингдек, кеча, коронавирусга чалинган самарқандлик бемор вафот этди, бу Ўзбекистондаги 13-ўлим ҳолати бўлди.

Коронавирус юқтирганликда гумонланиб  карантинга олинган "Билайн" компаниясида ходими Тошкент шаҳри Учтепа туманидаги 62-оилавий поликлиникага келгани сабабли поликлиника ҳам карантига ёпилди.

 Самарқандда карантин тартиблари юмшатилмаслиги маълум қилинди.

Кеча Ўзбекистон аэропортлари очилди: нархлардаги ўзгариш ва ёлғиз учиш шартлари маълум қилинди. Карантиндан кейин биринчи самолёт Урганчга парвоз қилди.

Авиа ва темир йўл хизматидан фойдаланиш истагида бўлган йўловчилардан коронавирус инфекциясига тест топшириш талаби қўйилган эди. Шунга кўра, кеча йўловчилар коронавирус таҳлили маълумотномасини қаердан, қанчага олиши маълум қилинди. Бироқ, кўплаб норозиликлар юзага келгач, куннинг иккинчи қисмида Республика махсус комиссиясининг маҳаллий авиа ва темир йўл қатнови учун йўловчилардан коронавирусга тест топшириш талаби бекор қилинди

Карантин сабаб ишсиз қолган 236 нафар қашқадарёлик усталар Тошкентга ишлаш учун юборилди.

Пандемия сабаб Қозоғистон чегарасида тўпланган 800 фуқарога Ўзбекистонга ўтиши учун рухсат берилди.

Олимларимиз Ўзбекистондаги беморларнинг SARS-CoV-2 коронавируси штаммлари генини аниқладилар.

Аввалроқ, Самарқандда 34 кишига коронавирус юқишига сабабчи бўлган тиббиёт ходимига нисбатан қўзғатилган жиноят иши, кеча Соғлиқни сақлаш вазирининг Бош прокурорга қилган мурожаати асосида бекор қилинди.

Бугун, 19 майда Тошкент — Санкт-Петербург — Тошкент чартер рейси амалга оширилади.

 

    Бошқа янгиликлар