АсосийЖАМИЯТ

Мактаб имтиҳонлари бекор қилинди

Карантин вақтида аҳолига имкон борича қўшимча қулайлик яратиш бўйича белгиланган вазифани...

'Мактаб имтиҳонлари бекор қилинди'ning rasmi

Карантин вақтида аҳолига имкон борича қўшимча қулайлик яратиш бўйича белгиланган вазифани амалга ошириш ҳамда кўпчилик ота-оналарнинг илтимосларини инобатга олиб, бу ўқув йили якунидаги имтиҳонларни бекор қилинади. Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов хабар қилди.

"Мактабларга ўқувчиларнинг йиллик баҳоларини истисно тариқасида жорий ўқув йилининг 3 та чорак баҳолари асосида чиқариш тавсия этилади. Шу билан биргаликда kundalik.com тизими жорий этилган мактабларда карантин вақтида тиришқоқлик билан ўқиган ўқувчиларимизга рағбатлантириш сифатида 4-чоракдаги фақат ижобий баҳоларини ҳам йиллик баҳоларини ҳисоблашда инобатга олиш тавсия этилади.

Карантин вақтида «онлайн-мактаб» орқали фарзандлари билан бирга дарс тайёрлаган барча ота-оналарга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!" дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар