Айни пайтга қадар, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2855 нафарни ташкил қилмоқда.
Ҳозирга қадар юртимизда 2338 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Айни пайтда мамлакатимизнинг 9 худудидаги ихтисослашган тиббиёт муассасаларида 504 нафар бемор даволанмоқда. Республика бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабековнинг маълум қилишича, даволаниш бўлиб турганлардан 6 нафарининг аҳволи оғир.
Шунингдек, Ўзбекистонда ушбу хасталикдан 13 та ўлим ҳолати бўлди.
Коронавирус кўпроқ қайси қон гуруҳи вакилларида учраётгани маълум қилинди. Шунингдек, коронавирус вафот этган кишининг танасида қанча вақт сақланиб қолишига ҳам аниқлик киритилди.
ТИВ Президент топшириғи билан Россия-Қозоғистон чегарасида қолиб кетган 1100 нафар ҳамюртимиз Ўзбекистонга олиб келинишини маълум қилди.
Ўзбекистонда маҳкумларга посилка ва бандеролларни етказиб бериш қайта йўлга қўйилди.
Пандемия сабаб жорий йилда абитуриентлардан тўлов олмаслик таклиф қилинмоқда.
ДТМнинг маълум қилишича, бу йилги тест топшириқларида ўзгаришлар бўлади.
Мактаб битиувчиларига аттестат бериш тартиби маълум қилинди.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов бу йил мактаб имтиҳонлари бекор қилинганини эълон қилди. Шунингдек, ўқувчиларга олтин ва кумуш медаллар бериш тартиби ҳам маълум қилинди.
Шавкат Мирзиёев раислигида 19 май куни тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди. Унда давлат раҳбари пандемия даврида бирорта тадбиркорнинг мулки ноқонуний олиб қўйилса, ҳоким фақат ишдан кетиш билан қутулмаслигини таъкидлаб, огоҳлантирди.
Шунингдек, давлат раҳбарининг топшириғи билан эндиликда, Ўзбекистонда 60 дан зиёд касб эгалари даромад солиғидан озод қилинади.
Бугун, 20 май куни Тошкентдан Москвага чартер рейс ташкил қилинади.






