АсосийJamiyat

Мингдан зиёд фуқаронинг 30 млрд сўмини "ухлатган" "Avto ideal xizmati"га нисбатан қайта жиноят иши очилди

'Мингдан зиёд фуқаронинг 30 млрд сўмини "ухлатган" "Avto ideal xizmati"га нисбатан қайта жиноят иши очилди'ning rasmi

Ангрендаги “Avto ideal xizmati” МЧЖ  фуқароларни алдаб, 30 млрд сўмдан ортиқ пул маблағларни ўзлаширгани аниқланди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.  

Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан “Avto ideal xizmati” МЧЖ фаолияти юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида жамият раҳбари К.Рихсиев ва собиқ раҳбар У.Нуриддиновларнинг фирибгарликлари фош бўлди.

Маълум бўлишича, улар 2019 йил октябрь ойидан 2020 йилнинг март ойига қадар йилига 5 фоизлик устама хақ эвазига бошлангич бадал сифатида жами 1506 нафар юридик ва жисмоний шахслар билан шартнома имзолаб, мазкур шартномаларга асосан 1 506 нафар мижозлардан автомашинанинг 20-30 фоиз олдиндан тўлови сифатида жами 36 316 087 684 сўм пул маблағлари жамият хисобига туширишган. Жамият мансабдор шахслари ўз мансаб ваколатларидан қасддан фойдаланиб, юқорида келиб тушган пул маблағлари хисобидан 228 нафар мижозларга 23 629 777 528 сўмлик автомашиналарни етказиб бериб, қолган 1283 нафар мижозларга, улар томонидан автомашинанинг 20-30 фоиз миқдорида бошланғич бадал сифатида тўланган 30 531 487 684 сўм пул маблағлари эвазига автомашинани етказиб бермасдан ёки тўланган пул маблағларини ўз эгаларига қайтармасдан фуқароларнинг ҳуқуқларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.

Ушбу ҳолат юзасидан 17.03.2020 йилда Департаментнинг Ангрен шаҳар бўлими томонидан “Avto ideal xizmati” МЧЖ раҳбари К.Рихсиев ва собиқ раҳбари У.Нуриддиновларга нисбатан ЖКнинг 19211-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб шаҳар прокуратурасига дастлабки тергов ҳаракатларини олиб бориш учун юборилган.

Бироқ, жиноят иши 31.03.2020 йилда ЖПКнинг 364-моддаси 1-қисми 4-банди билан тўхтатилган эди.

Айни пайтда маълум қилинишича, жиноят иши 2020 йил 11 май куни қайта тикланиб, ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “а” бандига қайта малакаланиб, дастлабки тергов ҳаракатларини давом эттириш учун шаҳар ИИБ ТБга юборилган. 

    Бошқа янгиликлар