Аввал хабар берганимиздек, 2020 йил 13 май соат 06:00 дан бошлаб Самарқанд шаҳри бўйича карантин қоидалари кучайтирилган эди. Айни пайтда маълум қилинишича, бу чекловлар Самарқанд шаҳри учун ўз кучида қолади.
Бугун ҳам Самарқанд шаҳрида дезинфекция ишлари ҳамда кучайтирилган рейд тадбирлари давом этди. Ёши 65 дан ошганлар ҳамда сурункали касаллиги бор фуқароларнинг кўчага чиқиши тақиқланди. Бу ҳақда Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Фуқаролардан карантин чекловларига қатъий риоя қилиш, ўзлари ва ўзгалар саломатлигини хавф остига қўймаслик учун уйда қолиш сўралди.






