1

Покистондаги самолёт ҳалокатида икки йўловчи омон қолган

ДУНЁ 23.05.2020, 00:12
Покистондаги самолёт ҳалокатида икки йўловчи омон қолган

Покистоннинг Карачи аэропорти яқинида самолёт қулагани ҳақидаги видео ва хабарни сайтимизда берган эдик.

Айни пайтда маълум бўлишича ушбу аварияда икки нафар йўловчи омон қолган. Покистондаги маҳаллий телеканаллар самолётнинг олдинги қаторида ўтирган йўловчилар тирик қолгани ҳақида хабар беришди. Самолёт бортида жами 107 киши бўлгани айтилмоқда, деб ёзади bbc.com.

Карачи шаҳри ҳокими Васим Ахтар самолёт бортида бўлганларнинг ҳаммаси ҳалок бўлганини айтган эди. Карачи шаҳри Синд вилоятининг маъмуий маркази саналади. Унинг маъмурлари самолёт аҳоли зич жойлашган ҳудудга қулаганини маълум қилди.

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, Лаҳор-Карачи йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Airbus А320 бир неча марта қўнишга уринган. Аммо Карачидаги Женни халқаро аэропортига қўнишни амалга оширолмай қулаб тушди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1