“Телефонимни синдириб ташлаган ЙПХ ходими зарарни қоплаб бермаяпти?” ИИВ ЙҲХББ расмий муносабат билдирди

ЖАМИЯТ 23.05.2020, 15:06
“Телефонимни синдириб ташлаган ЙПХ ходими зарарни қоплаб бермаяпти?”   ИИВ ЙҲХББ расмий муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқда тарқалган видео лавҳага “Телефонимни синдириб ташлаган ЙПХ ходими зарарни қоплаб бермаяпти” сарлавҳаси остида “Жорий йил 27 март куни ЙПХ ходимлари телефонимни тортиб олиб экранини синдирган эди. Шу кунгача на телефонимга етказилган зарар қопланди, на таъмирлатиб берилди. Прокуратура ва ИИБга ариза ёздим, лекин ҳолат бўйича жавоб йўқ, иш ёпди-ёпди бўлмаса эди...” - деб изоҳ қолдирилган. Ушбу воқеага Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизматининг расмий муносабати эълон қилинди.

Ушбу видео лавҳа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилганда, жорий йил 27 март куни Фарғона  вилоят ИИБ ЙҲХБ ЙПХБ 3-отряд 1-сафарбар гурухи командири Ғ.Мардонов ва Фурқат тумани ИИБ ЙҲХГ инспектори З.Нурматовлар Фурқат тумани марказида хизмат олиб бораётган вақтида "Нексия-3" русумлм 01 S 029 DB давлат рақам белгили автомобилни тўхтатиб, ҳайдовчидан тегишли ҳужжатларини тақдим қилишини сўраган.

Ҳайдовчи тегишли ҳужжатларини тақдим қилмасдан, ходимларни бодикамерасиз хизмат олиб бораётганлигига эътироз билдирган.

Ходимлар ва фуқаро ўртасида ўзаро тортишув юзага келиб, фуқаро шахсий уяли алоқа воситаси орқали ҳолатни видео тасвирга олишни бошлаган. Шу вақтда гуруҳ командири Ғ.Мардонов фуқарога видео тасвирга олиши мумкинлигини, лекин, ижтимоий тармоқларга тарқатишга ҳаққи йўқлигини тушунтирган. Ҳайдовчи видео тасвирга олаётган вақтида З.Нурматов ҳайдовчини телефонига зарар етказган.

Ушбу ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилиб, бодикамерасиз хизмат олиб бориб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 975-сон қарори талабларини бузган Ғ.Мардонов ва З.Нурматовларга "Ҳайфсан" интизомий жазоси берилган.

Шунингдек, Ғ.Мардоновнинг билдиргисига асосан тўпланган ҳужжатлар Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, фуқаро Х.Махмудовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 194-моддаси 1-қисмига кўра базавий ҳисоблаш миқдорининг ярим баравари миқдорида жарима жазоси белгиланган.

Ҳайдовчи Х.Махмудовнинг қўл телефонига етказилган зарар бўйича қилган мурожаати юзасидан Фурқат тумани прокуратураси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1