1

Эртага Истамбул ва Ростов-Донда қолиб кетган ўзбеклар чартер рейсда олиб келинади

ЖАМИЯТ 27.05.2020, 10:22
Эртага Истамбул ва Ростов-Донда қолиб кетган ўзбеклар чартер рейсда олиб келинади

Эртага, 28 май куни ташкил этиладиган чартер рейслар жадвали эълон қилинди. Унга кўра:

 Тошкент - Ростов-Дон – Тошкент

 Тошкент - Истанбул – Тошкент йўналишида парвоз амалга оширилади.

Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.  

Рўйхатга биринчи навбатда бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.  

Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.  

 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1