1

Китоб туманида кўчада ўйнаб юрган 2 ёшли гўдакни "Дамас" уриб кетди, бола ҳалок бўлди

ЖИНОЯТ 28.05.2020, 12:09
Китоб туманида кўчада ўйнаб юрган 2 ёшли гўдакни  "Дамас" уриб кетди, бола ҳалок бўлди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг берган хабарига кўра, 2020 йилнинг 27 май куни соат 09:00 да ҳайдовчи 22 ёшли Н.Т., бошқарувида бўлган “Damas” русумли автомашинасида Китоб тумани Искана қишлоғининг ички йўлидан ҳаракатланиб келаётган вақтда автомашинанинг олд томонида ўйнаб юрган вояга етмаган 2 ёшли С.М., ни уриб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган.

Натижада вояга етмаган С.М., тан жароҳати олиб, ҳодиса жойда вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Китоб тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1