1

Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

ЖАМИЯТ 30.05.2020, 07:05
Ўзбекистонда дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлиши маълум қилинди

Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати дам олиш кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Унга кўра, бугун Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига қуруқ ва жуда иссиқ ҳаво оқимининг таъсири давом этмоқда.Шу сабабли Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати 37-42 даража атрофида сақланиб туради. 

Республиканинг қолган ҳудудлари жануби-шарқий Қозоғистон ва Қирғизистон ҳудудларидан кираётган нисбатан салқин ҳаво оқими таъсирида бўлади, натижада ҳаво ҳароратининг бир оз — 34-37 даражагача, жанубда 39 даражагача пасайиши кутилмоқда.

Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийси вилоятлари ва республиканинг тоғли туманларида конвектив булутлар ривожланиши билан кечки соатларда айрим жойларга қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши, баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 17-22 метргача кучайиши мумкин.

Бундай об-ҳаво дам олиш кунларида ҳам сақланиб туради. Бу кунларнинг ҳарорати ўртача кўп йиллик кўрсаткичлардан 5-8 даражага юқори бўлади.

БУГУН, 30 МАЙ КУНИ:

ТОШКЕНТ ШАҲРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-22°, кундузи 34-36° бўлади.

 

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 37-42° бўлади.

 

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 37-42° бўлади.

 

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 34-39° бўлади.

 

ҚАШҚАДАРЁ ВА СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача. Ҳарорат кечаси 19-24°, кундузи 35-40° бўлади.

 

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, кечга томон баъзи жлойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 34-39° бўлади.

 

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ

Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, кечга томон баъзи жлойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача. Ҳарорат кечаси 14-19°, кундузи 23-28° бўлади.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1