1

Самарқандлик аёл коронавирусга чалинганмиди? Ғаллаоролликлар шундан хавотирда

ЖАМИЯТ 30.05.2020, 19:58
Самарқандлик аёл коронавирусга чалинганмиди? Ғаллаоролликлар шундан хавотирда

Жиззах вилояти аҳолиси ўртасида Ғаллаоролда коронавирус билан оғриган бемор аниқлангани ҳақида хабар тарқалди. УзА бу масалага тўхталиб ўтди.

Маҳаллий аҳолининг айтишича, Самарқанд вилоятида яшаётган аёл Ғаллаоролга меҳмонга келиб, бир неча кундан сўнг соғлиғи ёмонлашади. Натижада Ғаллаоролдаги шифо масканларининг бирига даволаниш учун ётқизилади. Шифокорлар бемор ҳомиладорлиги учун «бу ҳомила билан боғлиқ ўтадиган касаллик» дея ташхис қўяди. Беморга аниқ ташхис қўйиш учун Жиззах вилоят шифохонасига олиб борилади. Хуллас бу ерда ҳам беморга аниқ ташхис қўйилмагач Самарқанд вилояти шифохоналарига етказилади ва беморга коронавирус ташхиси қўйилган.

–Бу бемор билан битта шифохонада қишлоғимиздаги Тугуловлар оиласининг келини ётган экан, – дейди Ғаллаорол тумани Қашқабулоқ қишлоғи фуқароси Қизлархон Туронова. – Шу боисдан Тугаловлар оиласини 14 кунга карантинга олишибди. Миллий гувардия ходимлари уларнинг уйини қўриқлаяпти. Ҳеч бири ташқарига чиққани йўқ.

Маҳаллий аҳолининг бу гаплари, хавотири нечоғлик асосли эканини аниқлаш мақсадида Жиззах вилоят СEОМ бош врачи ўринбосари Миннигул Муҳитдинова билан телефон орқали боғланиб, вазиятга ойдинлик киритдик.

– Ғаллаорол туман тиббиёт бирлашмасига 12 май куни кечга яқин 12 ҳафталик ҳомиласи, қорнида оғриқ белгилари билан Самарқанд вилоятида яшовчи аёл мурожаат қилган, – дейди М.Муҳитдинова. – Қабул бўлимида аёл УТТ текширувидан ўтказилганда ҳомила тушиш хавфи борлиги аниқлангани учун инфекционист кўригидан кейин гинекология бўлимининг алоҳида палатасига ётқизилган. Кейинчалик аёлда тана ҳарорати кўтарилгани учун ундан коронавирусга текшириш учун намуна олинган. Корнонавирус касаллиги аломатлари борлиги гумон қилиниб Самарқанд вилоятига даволаниш учун махсус автомашинада юборилди. Ҳозирги кунда унинг соғлиғи яхши. Коронавирус касаллигига гумон қилинган шахс билан мулоқотда бўлганларнинг барчаси 14 кунлик тиббий кузатувга олинган. 30 май куни 14 кунлик тиббий кузатув даври тугади. Мулоқотдагиларнинг барчаси соғлом, улардан вирусологик текшириш учун 2 маротаба олинган намуналар хулосаси манфий. Вилоят ҳудудида яшовчи аҳоли ўртасида охирги ойда коронавирус касаллиги аниқланмаган. Юқорида аҳоли маълумотларида бемор Жиззах вилоят шифохонасига олиб келинган, деб кўрсатилган, аммо бемор вилоят шифохоналарига мурожаат қилмаган, фақат касаллиги юзасидан яшаш жойи, яъни Самарқанд шаҳридаги шифохоналарга мурожаат қилган. Кейинчалик онаси яшайдиган Ғаллаорол тумани тиббиёт бирлашмасига келган. Яна шуни айтмоқчиманки, беморга биринчи бор коронавирусга гумон ташхиси Жиззах вилоятида қўйилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1