1

15-ўлим. Пойтахтлик аёл коронавирусдан вафот этди

ЖАМИЯТ 31.05.2020, 17:57
15-ўлим. Пойтахтлик аёл коронавирусдан вафот этди

Ўзбекистонда коронавирусга чалинган яна бир бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

Аниқланишича, 1957 йилда туғилган пойтахтлик Х. да шу йилнинг 30 май куни “Covid-19” аниқланиб, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасига ётқизилган эди. 63 ёшли (аёл) бемор шу йилнинг январь ойида бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) ташхиси билан даволанган.  

Беморнинг  даволаниши давомидаги кунлик аҳволи мамлакатимиздаги  шу соҳага ихтисослашган тиббиёт муассасаларининг  мутахассислари  назоратида бўлган. Улар томонидан мунтазам  консилиумлар ўтказиб турилган. Бироқ невропатолог, кардиолог, вирусолог, пульмонолог,  реаниматологларнинг  белгиланган стандартлар асосида ўтказган реанимацион муолажаларига қарамасдан сунъий нафас олиш аппаратида бўлган бемор  бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши, ўпка-юрак етишмовчилигидан  вафот этди.

Бу билан Ўзбекистонда ушбу хасталикдан вафот этганлар сони 15 нафар бўлди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1