АсосийЖАМИЯТ

Германиядаги ўзбеклар акция ташкил қилиб, сирдарёликларга мол ва қўйлар олиб беришди

Аввалроқ, Германиядаги ўзбеклар ҳам сирдарёликларга ёрдам қўлини чўзишга бел боғлаган...

'Германиядаги ўзбеклар акция ташкил қилиб, сирдарёликларга мол ва қўйлар олиб беришди'ning rasmi

Аввалроқ, Германиядаги ўзбеклар ҳам сирдарёликларга ёрдам қўлини чўзишга бел боғлагани ҳақида хабар бергандик...

“Сардоба” сув омбори ўпирилиши оқибатида юз берган сув тошқини натижасида бошпанасиз қолган сирдарёликларга хориждаги юртдошларимиз ҳам бефарқ бўлишмади. Хабарингиз бор, Германиядаги юртдошларимиз “Сардоба” сув омборининг фожиасида жабрланганларга ёрдам бериш мақсадида Тошкетдаги психологик марказлардан бирининг раҳбари, психолог Замира Холбаева ташаббуси билан 6 май кунидан бошлаб, кўмак акциясини эълон қилинганди.

Кўмак акциясида Мюнхенда ўзбеклар диаспорасини ташкил қилган жаноб Герхард Биркл (Gerhard Birkl) бошчилигида у ердаги ҳамюртларимиз, хусусан Раъно Шарипова, Дилдора Жўраева, Жаҳонгир Музрабов ташкилотчилик ишлари билан фаол шуғулланишди.

Акциянинг биринчи босқичида 1 230€ ва 500$ миқдорида маблағ йиғилган. Мазкур маблағга мол ва қўйлар сотиб олинган. Шунингдек, кийим-кечаклар ҳам тўпланган. Ушбу омонатларни сирдарёликларга топшириш мақсадида акция ташаббускори Замира Холбаеванинг ўзи Сардобага йўл олди.

Замира ХОЛБАЕВА, акция ташаббускори:

— Мақсадимиз яна 3000€ миқдорида маблағ йиғиб, чорва моллари билан жабрланганларга кўмак кўрсатиш. #сардобага_сосёрдам акциясининг биринчи босқичи доирасида йиғилган маблағ 17.767.000 сўмни ташкил қилди. Мазкур маблағ йиғилишида ўз ҳиссаларини қўшган барча юртошларимизга ва чет элдаги, асосан Германиядаги ватандошларимизга ўз миннатдорлигимни билдираман! 

Акцияни оммалашишида беминнат ёрдами, меҳнатларини аямаган Германиядаги ватандошларимиздан Ҳабиба Ҳамдамова, Дилдора Жўраева ва акцияни ўз сайтларида мунтазам ёритиб бораётган — Мюнхенда ўзбеклар диаспорасини ташкил қилган жаноб Герхард Биркл (Gerhard Birkl)га ўз ташаккуримни изҳор этаман. 

Йиғилган маблағга ният қилганимиздек, чорва молларини харид қилишни ва Сардобанинг энг катта зарар кўрган қисми ҳисобланмиш қўрғонтепаликларга совға қилишни лозим топдик. Аниқроғи, Қўрғонтепа аҳолисига оз бўлсада, 3 та қора мол ва 2 та қўчқор ҳадия қилдик. 

Бу албатта эҳсонимизнинг 1-босқичи бўлиб, келажакда яна қўшимча чорва моллари билан ёрдам қилишни ният қилганмиз.

    Бошқа янгиликлар