my5
all

Туркияда бугун истироҳат боғлари ва ресторанлар очилди. Аммо...

ДУНЁ 01.06.2020, 18:13
869
Туркияда бугун истироҳат боғлари ва ресторанлар очилди. Аммо...

Туркияда коронавирус тарқалишини тўхтатиш учун жорий қилинган чекловлар бекор қилинмоқда. Бугун истироҳат боғлари ва ресторанлар очилди. Аммо бу юмшатилган тартиблар 18 ёшга тўлмаганлар ва 65 ёшдан ошганлар учун тааллуқли эмас.

Мамлакатда 1 июнь кунидан бошлаб ресторанлар, кафелар, истироҳат боғлари, спорт заллари, сузиш ҳавзалари, соҳиллар, музейлар, кутубхоналар очилди ҳамда шаҳарлараро ҳаракатланишга қўйилган таъқиқлар олиб ташланди. Бу ҳақда интернет манбаларга таяниб Таржумон.уз ёзмоқда.

Шунингдек, болалар боғчалари ва кекса ҳамда ногиронларга кўмак бериш марказларининг фаолиятига ҳам рухсат берилган. Аммо, юқорида таъкидланганидек 18 ёшга тўлмаганлар ва 65 ёшдан ошганлар учун чекловлар сақланиб қолинади.

Президент Таййип Эрдўған бошчилигидаги ҳукумат ўтган бир неча ҳафтадан бери карантин чекловларини аста-секинлик билан юмшатиб келмоқда. Расмийлар ҳозирда мамлакатдаги эпидимиологик вазият назоратга олинганини айтишган.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунгача Туркияда 163 942 нафар одам коронавирусга чалинган бўлиб, уларнинг 4540 нафари вафот этган. 127 973 киши тузалган, ҳозирда 31 429 киши касалхоналарда даволанмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+36° ясно
Валюта курси
10184.73
USD 11.35
11455.78
EUR 44.3
142.48
RUB -3.49