1

Адлия вазирлигида икки лавозимга янги раҳбар тайинланди (фото)

ЖАМИЯТ 01.06.2020, 22:11
Адлия вазирлигида икки лавозимга янги раҳбар тайинланди (фото)

Адлия вазирлиги таркибида янги тайинловлар амалга оширилди. жумладан икки лавозимга янги раҳбар тайинланди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Бунёд Мавлонович Азизов 

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Бунёд Мавлонович Азизов вазирликнинг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5997-сон Фармони билан ташкил қилинган Маъмурий тартиб-таомилларни ривожлантириш ва мониторингини юритиш бошқармасининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

Б. Азизов шу кунга қадар вазирликнинг Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғининг ўринбосари-бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Жавоҳир Кахрамонович Кули Зода 

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Жавоҳир Кахрамонович Кули Зода вазирликнинг Маъмурий тартиб-таомилларни ривожлантириш ва мониторингини юритиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари – бўлим бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ж. Кули Зода шу кунга қадар вазирликнинг Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бошқармаси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1