1

Эрон ССВ коронавируснинг иккинчи тўлқини рўй бериши мумкинлигини прогноз қилди

ДУНЁ 02.06.2020, 08:20
Эрон ССВ коронавируснинг иккинчи тўлқини рўй бериши мумкинлигини прогноз қилди

Агар одамлар кўрсатмалар ва ижтимоий масофаланишга амал қилмаса, Эронда коронавируснинг иккинчи тўлқини содир бўлиши мумкин, деган Эрон соғлиқни сақлаш вазири Саид Намаки.

Ўрта Шарқдаги вирус энг кўп тарқалган мамлакатлардан бири бўлган Эронда карантин чоралари апрелдан бошлаб енгиллаштирила бошланди. Аммо, май ойида апрель ойининг охиридагидан кўра кўпроқ одам коронавирусга чалинди. Ҳукумат бу ҳолатни коронавирус текширувлари кўпайгани билан изоҳлаган.

“Коронавируснинг тарқалиши ҳали тўхтагани йўқ. Вирус хоҳлаган пайтда олдингидан ҳам кучлироқ бўлиб қайтиши мумкин. Агар одамларимиз қоидаларга риоя қилмаса, биз ўзимизни энг ёмон ҳолатга тайёрлашимиз керак бўлади” деди Саид Намаки.

1 июнь ҳолатига кўра, Эронда 154 445 киши коронавирус билан касалланди ва 7878 киши вафот этди.

Эронда чекловлар юмшатилишининг бир қисми сифатида 30 майдан бошлаб масжидлар очилди ва давлат ходимларининг барчаси ўз иш жойларига қайтдилар.

Лекин, ҳукумат мамлакат жанубида жойлашган Ҳузистон ва Систон Балучистон провинцияларида касалланиш ҳолатлари кўпайгач майнинг ўртасида чекловларни қайта жорий қилишга мажбур бўлди.

“Вирус билан курашда ҳали узоқ йўлни босиб ўтишимиз керак. Барча кўрсатмаларга амал қилиниши шарт” деган Намаки.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1