АсосийDunyo

Арманистон Бош вазири коронавирусга чалинди. У касалликнинг ҳеч қандай белгисини сезмаган

'Арманистон Бош вазири коронавирусга чалинди. У касалликнинг ҳеч қандай белгисини сезмаган'ning rasmi

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян коронавиурсга чалинди. Бу ҳақда у ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёзиб қолдирган, дея хабар қилмоқда ru.euronews.com сайти.

"Мен хасталикнинг ҳеч қандай белгисини сезмадим, шундай бўлсада, тест топширишга қарор қилдим. Менинг таҳлилим мусбат чиқди", дея ёзиб қолдирган бош вазир.

Шунингдек, унинг маълум қилишича, касаллик Пашиняннинг оила аъзоларига ҳам юққан. 

 «Столга стаканларни тарқатиб чиқаётган официант қўлқоп киймаганди. Мен шунга эътибор бердим ва идишларни алмаштиришни сўрадим. Менимча, у аввал ҳам шундай ҳаракат қилган. Бир неча кун ўтгач, ўша йигит коронавирусга чалингани тасдиқланди», — дея, ўз тахминларини баён қилган ҳукумат раҳбари.
Маълумот учун: кеча, 1 июнь куни  Никол Пашинян 45 ёшга тўлди. 

    Бошқа янгиликлар