Белорусда 3 минг 600 болада коронавируснинг янги тури аниқланди, деб маълум қилди республика соғлиқни сақлаш вазирлигининг оналар ва болаларга тиббий кўмаклашиш бўлими бош мутахассиси Татяна Бурд. Бу ҳақда Ўз А РИА Новости мухбирига таяниб хабар бермоқда.
«Бугунги кунда Белорусда 3600 бола коронавирусга чалингани қайд этилган», - деди Бурд. Унинг маълумотлари миллий матбуот маркази сайтида эълон қилинди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, болаларнинг 95 фоизи инфекцияни амалда симптомсиз формада ўтказмоқда. Бироқ, ўрта оғир аҳволда ётган болалар ҳам бор. «Одатда, бундай болалар яна бошқа касаллик билан ҳам оғриган бўлади. Масалан, бирларида онкогематологик хасталиклар бўлса, бошқаларида семириб кетиш билан боғлиқ муаммолар бор. Лекин ҳозиргача оғир ҳолат кузатилмади», - деди Бурд.
«Мамлакатда 62 та чақалоқ коронавирусга чалинган аёллардан туғилган, шунга қарамай, болаларнинг барчаси соғ-саломат», – дейди соғлиқни сақлаш вазирлиги вакили.






