my5
all

Улуғнорда қалбаки 100 минг сўмлик купюраларнинг муомалага киритилишининг олди олинди

ЖИНОЯТ 03.06.2020, 12:15
495
Улуғнорда қалбаки 100 минг сўмлик купюраларнинг муомалага  киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Улуғнор туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Н.Н. 5 дона серия ва рақамлари бир хил бўлган 100 минг сўмлик купюраларни Андижон шаҳридаги “Янги деҳқон бозори” АЖ ҳудудида муомалага киритаётган вақтида, мазкур пуллар қалбаки эканлиги шубҳага олиниб, ашёвий далил сифатида олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура Даракчига хабар бермоқда. 

Ўтказилган экспертиза натижаларига кўра, пуллар нусха кўчириш йўли билан рангли принтерда чоп этилганлигини кўрсатган.  

Шунингдек, фуқаро Н.Н. қалбаки пулларни 21.05.2020 йилда “Янги деҳқон бозори” АЖ ҳудудида нотаниш бўлган аёлдан ўзидаги майда пулларни йирик купюрага айлантирган вақтида олганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+23° ясно
Валюта курси
10173.38
USD 0.62
11411.48
EUR 43.42
145.97
RUB -0.42