1

Қирғизистон ҳукумати Сирдарё вилоятига инсонпарварлик ёрдамини юборди (Фото)

ЖАМИЯТ 03.06.2020, 14:24
Қирғизистон ҳукумати Сирдарё вилоятига инсонпарварлик ёрдамини юборди (Фото)

Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистонга 3 та юк машинасида инсонпарварлик ёрдами юборди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Инсонпарварлик ёрдамини Қирғизистон элчиси маслаҳатчиси Гуплан Жумалиев делегацияси олиб келган. Уларни Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари Дониёр Мадримов, вилоят прокурори Равшан Машарипов ҳамда вилоят нуронийлари Гулистон шаҳрида кутиб олган.

Қайд этилишича, инсонпарварлик юкида 20 тонна макарон, 20 тонна гуруч, 10 тонна ўсимлик ёғи, 10 тонна шакар, 5 тонна сув, 10 тонна картошка олиб келинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1