АсосийДУНË

Дунёда қанча журналист коронавирусдан вафот этгани маълум қилинди

Уч ой ичида 31 та мамлакатдан 127 журналист коронавирус туфайли вафот этган. Бу ҳақда Ўз А...

'Дунёда қанча журналист коронавирусдан вафот этгани маълум қилинди'ning rasmi

Уч ой ичида 31 та мамлакатдан 127 журналист коронавирус туфайли вафот этган. Бу ҳақда Ўз А қароргоҳи Женевада жойлашган Press Emblem Campaign (PEC) журналистлар ассоциацияси томонидан тарқатилган маълумотга таяниб хабар берилмоқда. 
PEC маълумотларига кўра, 1 мартдан то 31 майгача 127 журналист COVID-19 билан касалланиб вафот этган. Уларнинг учдан икки қисми ўзларининг касбий бурчини бажара туриб ҳаётдан кўз юмган. Пандемия фақат май ойининг ўзида 72 журналистнинг ёстиғини қуритди. 

«ОАВ ходимлари янги вирусга қарши курашда муҳим ролни бажармоқда. Улар касалликнинг тарқалиши ҳақида ахборот бериши керак. Қурбон бўлган журналистларнинг айримлари ўз ишини бажараётган чоғда керакли ҳимоя воситаларини топа олмагани учун вафот этган», - деди PEC бош котиби Блейз Лемпен.


Энг кўп ўлим ҳолати Лотин Америкаси минтақасида қайд этилган. Перуда 15 журналист коронавирусдан кўз юмди. Бразилия ва Мексиканинг ҳар бирида 13 нафардан қалам аҳли вафот этган. АҚШда коронавирусдан вафот этган журналистлар сони 12 кишини ташкил этади. Россияда коронавирус инфекциясидан 5 журналист ўлганлиги айтилмоқда.

Хабарда таъкидланишича, журналистлар орасида ўлим ҳолатларининг ҳақиқий манзараси бунданда аянчлироқ бўлиши мумкин. Чунки, қурбон бўлган журналистларнинг барчаси COVID-19 бўйича тестдан ўтказилгани учунгина маълум бўлган.

    Бошқа янгиликлар