Вирусология илмий текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясидан даволанаётган тошкентлик 72 ёшли М. (эркак) бугун, 3 июнь куни ўпка-юрак етишмовчилиги, бош мия қон айланишининг ўткир бузилишидан вафот этди, дея хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Беморда “Covid-19” 2 июнь куни аниқланган ва Вирусология илмий текшириш институти клиникасига ётқизилган. Марҳум узоқ йиллардан буён юрак ишемик касаллиги, зўриқиш стенокардияси, гипертония касаллиги, қандли диабетнинг иккинчи тури ташхиси билан даволаниб келган. 2000 ва 2019 йилларда у икки марта миокард инфарктини ўтказган.
Бемор сўнгги лаҳзаларида жонлантириш бўлимида сунъий нафас олиш аппаратида бўлган.
Айни пайтга қадар республикамизда коронавирусдан вафот этганлар 16 нафарга етди.