1

Сурхондарёда укаларининг ёнини олиш учун уришган “муштумзўр” рақибини пичоқлади

ЖИНОЯТ 04.06.2020, 15:12
Сурхондарёда укаларининг ёнини олиш учун уришган “муштумзўр” рақибини пичоқлади

Сурхондарёда 2020 йил 2 июнь куни соат 12:30 да фуқаро 23 ёшли А.Х., Термиз туманнинг “Халқобод” маҳалласидаги боғда ишловчи Ангор туманида яшовчи 20 ёшли С.Х. билан укалари 21 ёшли ва 18 ёшли З.А.ларни ҳимоя қилиш баҳонасида  уришади. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти маълум қилди.

Жанжал давомида А.Х ёнида бўлган ошхона пичоғи билан С.Х., нинг чап биқин соҳасига бир марта санчиб, унга тан жароҳати етказган.

Оқибатда С.Х., Термиз шаҳридаги РШТЁИМ СФнинг 1-жарроҳлик бўлимига ётқизилган.

Судга оид тиббий экспертиза хулоласига кўра, С.Х.,га ҳаёт учун хавфли бўлган “оғир” тан жарохати етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Х.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1