Шавкат Мирзиёев Сергелига яна борди. Бу гал туманда қурилаётган йўл ва кўприк лойиҳаси билан танишди

ЖАМИЯТ 04.06.2020, 22:36
Шавкат Мирзиёев Сергелига яна борди. Бу гал туманда қурилаётган йўл ва кўприк лойиҳаси билан танишди

Бугун, 4 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри, Сергели туманидаги янги йўл ва кўприк лойиҳаси билан жойига чиқиб танишди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.

Умумий қиймати 280 миллиард сўмдан зиёд бўлган мазкур лойиҳа Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан Туркиянинг “Каloyn” компанияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган. Унга кўра, Чўпонота кўчаси ва Кичик ҳалқа йўли кесишмасида 583 метрлик йўл ўтказгич барпо этилади. Бу чорраҳадан Тошкент ҳалқа автомобиль йўлигача янги кўча қурилиб, ҳалқа йўли остидан туннель орқали ўтказилади ва Қипчоқ кўчасида қурилаётган янги кўприкка туташади.

Жами 5,6 километрлик бу йўл соатига 3 мингта транспорт воситасини ўтказиш қувватига эга бўлади.

Маълумки, ҳозирги кунда Сергели туманидан шаҳар марказига келиб-кетадиган автомобиллар асосан битта йўл – Янги Сергели кўчаси орқали ҳаракатланади. Шу боис унда қатнов жуда кўп, юклама катта. Айниқса, эрталаб ва кечга яқин бу кўча тирбанд бўлиб қолади. Ушбу янги йўл ва кўприклар қурилиши натижасида Сергели туманига транспорт қатнови тирбандлиги 50 фоизга, транспорт  ҳаракати вақти 20-25 минутга камаяди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1