1

Оҳангарон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

ЖАМИЯТ 04.06.2020, 23:42
Оҳангарон шаҳрига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди. 

Оҳангарон шаҳар ҳокими Одилжон Жўраев лавозимидан озод этилди. 

Оҳангарон шаҳри ҳокими лавозимига Эшонқулов Акром Эшонқулов тайинланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмат маълум қилди. 

Акром Эшонқулов 1976 йил 16 февралда Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманида туғилган. Г.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт академияси ҳамда Тошкент Давлат иқтисодиёт университетининг магистратура босқичини тамомлаган. Мутахассислиги - иқтисодчи.

У меҳнат фаолияти давомида давлат бошқарув тизимида бир қатор вазифаларда, жумладан Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот таҳлил гуруҳи раҳбари, Оҳангарон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари - шаҳар ҳокими, Оҳангарон тумани ҳокими в.в. б лавозимида ишлаган.

Акром Эшонқулов мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Вазирлар Маҳкамаси Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлимининг Олмалиқ шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси вазифасини вақтинча бажарувчи сифатида фаолият юритган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1