Нурафшондаги айрим оилаларга яна нурафшон ҳаёт кириб келди

ЖАМИЯТ 05.06.2020, 13:43
Нурафшондаги айрим оилаларга яна нурафшон ҳаёт кириб келди

Мажбурий ижро бюроси Нурафшон шаҳар бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида иш юритувида бўлган алимент ундирувига оид ижро ҳужжатлари бўйича жами бўлиб 24 та оилаларни яраштирилишига эришилди.

Шундан 2020 йилнинг май ойи давомида 5 та оилалар яраштирилди, яъни, 2 фарзанднинг ота-оналари Байбутаев Зохид ва Байбутаева Дилафрўз, 1 фарзанднинг ота-оналари Таджиметов Алижон ва Толибжонова Дилдора,  1 фарзанднинг ота-оналари Бекмуратов Шерзод ва Бекмуратова Нилуфар,  1 фарзанднинг ота-оналари Болтабоев Эркин ва Абдуқодирова Халима,  2 фарзанднинг ота-оналари Комилов Алишер ва Комилова Гўзалларнинг оиласи тикланиб, фарзандлари билан бирга яшаб келишмоқда.  

Шунингдек, алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатига асосан, Мавлонов Асрор томонидан М.Саидованинг 1 нафар фарзанди учун 15 млн. сўм алимент тўловлари олдиндан ундириб берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1