1

8 июндан «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жамоат транспортидан автобус ҳаракатларига рухсат берилди

ЖАМИЯТ 05.06.2020, 19:23
8 июндан «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жамоат транспортидан автобус ҳаракатларига рухсат берилди

Республика махсус комиссиясининг ахбороти эълон қилинди. Унга кўра жорий йилнинг 8 июнидан — «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди. 

Дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно.

Жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклашда қуйидаги талабларга қатъий риоя қилиш талаб этилади:

автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш;

ҳайдовчи тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чораларини кўриш;

автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш.

Транспорт вазирлигининг ҳудудий ва таркибий тузилмалари масъул ходимлари томонидан тегишли ташкилотлар билан биргаликда ушбу талабларга риоя этилиши назоратга олинади.

Шу ўринда мамлакатимизда ҳали карантин чекловлари бекор қилинмаганлигини инобатга олган ҳолда жамоат транспортида ҳаракатланиш вақтида йўловчилардан карантин талабларига қатъий амал қилиш ва ижтимоий масофани сақлашга эътибор қаратиш сўраб қолинади. Ўз навбатида жамоат транспортида карантин талабларини бузиш тегишли маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1