1

Токаев: Қозоғистон Иттифоқ таркибига киришни режалаштирмаяпти

ДУНЁ 05.06.2020, 19:37
Токаев: Қозоғистон Иттифоқ таркибига киришни режалаштирмаяпти

Россия Қозоғистон учун энг муҳим стратегик ва иқтисодий шериклардан бири бўлиб, икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар Евроосиё иқтисодий ҳамжамияти доирасида катта аҳамиятга эга. Аммо, бу Қозоғистон келажакда Россия ва Белорусия Иттифоқига қўшилишни режалаштираётганини англатмайди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Токаев «Комсомольская правда» нашрига берган интервюсида  маълум қилган, деб ёзмоқда Таржумон.уз.

“Мамлакатимиз фуқаролари учун Россия энг яқин ҳамкорлардан бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Халқларимиз ўртасидаги ўзаро ишонч ва ўзаро англашув асрлар давомида ривожланиб келмоқда, қийин синовлар даврида биз доим бирга бўлганмиз, – деди Қозоғистон раҳбари. «Кўплаб руслар ва қозоғистонликларни қариндошлик, дўстлик ва касбий ришталар боғлаб туради. Социологик сўровлар натижаси ҳам мамлакатимиз фуқароларининг Россияга нисбатан илиқ муносабатда эканидан далолат беради. Россияни бизнинг жамоатчилик муҳим стратегик шерик ва иттифоқчи сифатида қабул қилади.

Қозоғистон Россия ва Белорусия билан ҳам иккитомонлама, ҳам интеграцион бирлашмалар доирасида фаол ҳамкорлик қилмоқда.

Бизда Россия ва Белорусия Иттифоқига аъзо бўлиш режаси йўқ. Юқорида айтиб ўтилган ташкилотлар доирасида интеграцияни янада ривожлантириш устувор йўналиш ҳисобланади. Биз Иттифоққа киришни режалаштирмаяпмиз», дейди у.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1