Бош прокуратура Сирдарёда шифокор калтакланиши юзасидан Соғлиқни сақлаш вазири мурожаатига жавоб қайтарди

ЖАМИЯТ 05.06.2020, 20:50
Бош прокуратура Сирдарёда шифокор калтакланиши юзасидан Соғлиқни сақлаш вазири мурожаатига жавоб қайтарди

Жорий йилнинг 4 июн санаси Сайхунобод туман тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлимига қарашли «Бирлашган» тез тиббий ёрдам шохобчаси навбатчи врачи ва навбатчи фельдшери калтаклангани ҳақида аввал хабар берган эдик.

Шу мносабат билан Вазир Бош прокурордан Сирдарёда шифокорларни оммавий калтаклаганларни қаттиқ жавобгарликка тортишни сўради.

Бош прокуратура Сирдарёдаги шифокорларнинг калтакланиши юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирининг қилган мурожаатига жавоб қайтарди. Аввало прокуратура муносабатида Сайхунобод тумани тиббиёт ходимларини калтакланиши билан боғлиқ воқеаларнинг тафсилотларини келтирилган.

Изоҳда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан Сайхунобод тумани ИИБ ҳузуридаги ТГ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, натижасига кўра, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси («Безорилик») 2-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши бўйича асосий гумондор процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Баёнотда мазкур воқеликка оид айрим ижтимоий тармоқларда Соғлиқни сақлаш вазири шифокорларга қилинаётган тажовузлар бўйича Бош прокуратурага аввал ҳам мурожаат қилингани, бироқ муаммо ҳал этилмагани мазмуни акс этган хабарларга ҳам тўхталиб ўтилган.

Таъкидланишича, бундай маълумотлар ҳеч қандай асосга эмас. Нафақат шифокорларга, балки ҳар бир фуқарога қилинган тажовуз, уларнинг соғлиғи ёки мулкига қаратилган ҳар қандай ноқонуний хатти-ҳаракатлар қонун доирасида ҳал қилиб келинмоқда. Шундай экан, бу борада қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлиги таъминланишида шубҳага ўрин йўқ.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1