1

Карантиндаги тожикистонликларга 40 доллардан пул тарқатилади

ДУНЁ 05.06.2020, 21:47
Карантиндаги тожикистонликларга 40 доллардан пул тарқатилади

Коронавирус карантини туфайли тожикистонликларга 40 доллардан тарқатилади.

Тожикистонда аҳолининг кам таъминланган қисмига энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида (400 сомони – 40 АҚШ доллари) бир марталик моддий ёрдам тарқатилади. Бу ҳақда расмий манбаларга асосланиб Марказ хабар берди.

Бу пул Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, пенсионерлар, ногиронлар, етимлар, кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилалар, шунингдек меҳнат муҳожирларининг оилаларига берилади.  

Шунингдек, Президент вазият барқарорлашгунга қадар бевосита коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш ҳақида кўрсатма берди.  

Бундан ташқари, нархларнинг ўсиши ва инфляцияни тизгинлаш мақсадида йил охиригача электр энергияси, сув, газ, алоқа ва коммунал хизматлар учун тўловларни ошириш ва қарздорлик пайдо бўлса ҳам тармоқдан узуб қўйиш  масаласи кечиктирилади.

Истеъмол товарлари, хусусан, дори-дармон, анитсептиклар, ҳимоя ниқоблари, совун, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ёқилғи нархи қаттиқ назоратга олинади.  

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1