1

Қозоғистонда кучли зилзила кузатилди

ДУНЁ 06.06.2020, 11:22
Қозоғистонда кучли зилзила кузатилди

Қозоғистоннинг Олма-Ота вилоятида бугун тонгда рўй берган ер қимирлаши кучи 6,2 баллга тенг бўлди. Шунингдек, табиий ҳодиса Толдиқўргон вилояти маркази ҳамда жанубий пойтахт Олма-Ота шаҳри аҳолисини ҳам яхшигина безовта қилган. 

Фавқулодда вазиятлар минтақавий департаменти матбуот хизмати хабарига кўра, қурбон бўлганлар ёки жабрланганлар йўқ. Идора вакилининг айтишича, ер маҳаллий вақт билан 06.10 да силкинишни бошлаган.

"Зилзила ўчоғи Олма-Ота шаҳридан 244 км шимоли-шарқда, Ескелди туманига қарашли тоғли ҳудудда қайд этилди. Бу галги табиат ҳодисасининг энергетик синфи 12.2, MPV магнитудаси 6.2 баллни кўрсатди", — дейилади расмий хабарда.

Ер қимирлашига сабаб бўлган нуқта 25 километр чуқурликда жойлашган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1