1

АҚШда икки моторли самолёт ҳалокатга учради

ДУНЁ 06.06.2020, 11:40
АҚШда икки моторли самолёт ҳалокатга учради

АҚШ жануби-шарқида, Жоржия штатида икки двигателли “Piper PA-31T” русумли самолёт қулаши оқибатида камида беш нафар инсон ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда “Fox 5” телеканали ҳукуматдаги манбаларига таяниб хабар тарқатган.

Флоридадан Индианага йўл олган ҳаво кемаси саҳнида учувчидан ташқари дафн маросимига кетаётган бир оиланинг 4 аъзоси бўлган. Улар орасида икки нафар вояга етмаган бола ҳам бор эди. Қурбонлар жасади воқеа жойидан топилган.

АҚШ Фуқаро авиацияси федерал бошқармаси тақдим этган маълумотга қараганда, самолёт Патнам округи узра учиб ўтаётганда кучли довулга дуч келган. Фалокатга айнан ушбу табиат ҳодисаси сабаб бўлгани эса расман айтилмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1