Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи, эпидемиолог Нурмат Отабеков Тошкентда коронавирус аниқланаётган туманлар ҳақида маълум берди...
"Мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 4 минг 22 нафарга етди.
Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур, Юнусобод, Яшнобод, Миробод туманларида коронавирус касаллигига чалиниш ҳолатлари аҳоли орасида қайд этиляпти.
Мамлакатда коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар сони 4 минг 22 нафарга етди. Шифохоналарда 759 бемор даволанмоқда,
10 нафарининг аҳволи оғир,
3 нафарининг аҳволи ўта оғир.
49 мингдан кўпроқ фуқаро карантин тадбирлари билан қамраб олинган. Куни кеча 16 мингдан кўпроқ лаборатория текширувлари ўтказилган.
Ўзбекистонда коронавирус касаллиги бўйича эпидемик вазият мураккаблигича сақланиб турибди. 5 июнь куни қайд этилган
20 беморнинг
6 нафари Самарқанд вилоятида,
5 нафари Бухоро вилоятида ва яна
5 нафари Тошкент вилоятида,
4 нафари Қашқадарё вилоятида аниқланган. Уларнинг
7 нафари аҳоли орасида қайд этилгани барчамизни сергак торттириши керак.
Охирги аниқланган 15 беморнинг 3 нафари Тошкент шаҳри аҳолиси орасида қайд этилди. Шундай қилиб, Тошкент шаҳрининг
Шайхонтоҳур,
Юнусобод,
Яшнобод,
Миробод туманларида коронавирус касаллигига чалиниш ҳолатлари аҳоли орасида қайд этиляпти.






