1

Адлия вазирлиги яна бир муҳим масалада ҳалқаро ҳамкорлик бошлади

ЖАМИЯТ 06.06.2020, 18:00
Адлия вазирлиги яна бир муҳим масалада ҳалқаро ҳамкорлик бошлади

Жорий йил 5 июнда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вакиллари Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси (GIZ) раҳбари Йорг Пуделька билан видеоконференция шаклида Ўзбекистонда маъмурий тартиб-таомиллар соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича истиқболдаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.  Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Жамоатчилик билан алоқалар бўлимихабар бермоқда. 

Видеоконференцияда мутахассислар ҳамкорларга Адлия вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида маъмурий тартиб-таомиллар соҳасини такомиллаштириш бўйича юклатилган қўшимча вазифалар хусусида маълумот берди.

Йорг Пуделька вазирлик томонидан GIZнинг “Марказий Осиёда ҳуқуқий давлатчиликка кўмак бериш” дастури доирасида илгари сурилган ташаббусини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашини билдирди.  

Шунингдек, Ўзбекистонда медиация институтини ривожлантириш ва давлат органлари юридик хизматлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича ҳамкорликдаги тадбирлар муҳокама қилинди. Учрашув якунида томонлар 2020 йилнинг II ярим йиллиги ва 2021 йилга мўлжалланган қўшма чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, хусусан, маъмурий тартиб-таомиллар соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда экспертлар муҳокамаларини ўтказиш ва тегишли меъёрлар қабул қилингач тушунтириш ишларини олиб бориш, медиация ва давлат бошқаруви соҳаларида таълим семинарлари ташкил этишга келишди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1