«Медиапарк» ва «Ўрикзор» бозори ходимларида яна вирус аниқланди, Наманган ИИБ ходими, Бухорода йўл қурувчиси касаллик юқтирган

ЖАМИЯТ 06.06.2020, 18:44
«Медиапарк» ва  «Ўрикзор» бозори ходимларида яна вирус аниқланди, Наманган ИИБ ходими, Бухорода йўл қурувчиси касаллик юқтирган

Бугун Тошкент шаҳрида яна аҳоли орасида 3 нафар фуқарода — Шайхонтоҳур туманидаги «Медиа Парк» савдо мажмуасининг яна 2 нафар ходимида коронавирус аниқланган. Бу ҳақда ССВ хабар бермоқда. 

Кеча, 5 июнь куни қайд этилган касалланиш ҳолатлари эса 68 та бўлиб, улардан 17 нафари — аҳоли орасидан аниқланган.

️Жумладан, Тошкент шаҳридаги Олмазор туманида нафақадаги фуқарода, Учтепа туманидаги «Ўрикзор» савдо мажмуасида яна бир дўкон сотувчиси ва унинг 5 нафар оила аъзоси (онаси, икки нафар қизи, ўғли ва жияни)да коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

 Айнан «Ўрикзор» савдо мажмуасида ўтган май ойи давомида юк ташувчи бўлиб ишлаган, сўнгра доимий яшаш манзили Қашқадарё вилояти Чироқчи туманига қайтган фуқаро ва унинг 3 нафар оила аъзоси (2 нафар акаси ва қизи)да  ҳам ушбу касаллик аниқланди.

Тошкент вилояти инфекция аниқланган фуқароларнинг 1 нафари — Оққўрғон туманидан бўлиб, ҳарорати кўтарилган ва намуна топширган. Яна бир ҳолат эса Қибрай туманида яшовчи фуқарода қайд этилган. У Юнусобод бозорида зираворлар савдоси билан шуғулланиб келган.

 Бундан ташқари, Наманган вилояти Ички ишлар ҳамда Бухоро вилояти Шофиркон туманида йўл қурилиш идораси ходими (тана ҳарорати кўтарилган ва шифокор маслаҳати асосида таҳлил топширган)да ҳам коронавирус тасдиқланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1