2020 йил 6 июнь соат 23:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 4094 нафарни ташкил этмоқда, дея хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.
Бугун соат 17:00 да касалланганлар сони 4064 нафарни ташкил этаётганди, яқин соатларда яна 30 кишида вирус аниқланган.
"Янги касалланиш ҳолатларининг 19 нафари Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролари орасида, 4 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида, 3 нафари Самарқанд вилоятида коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган ва карантинга олинган фуқаролар орасида, яна 3 нафари Андижон вилоятида (1 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлган, 2 нафари Қирғизистон Республикасидан чегара пост орқали келган), 1 нафари эса Қашқадарё вилоятида ишловчи қозоғистонлик фуқарода аниқланган" дейилади вазирлик хабарида.
Айни пайтда юртимизда 3268 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (79 фоизи) соғайди. 809 нафар бемор даволанишда қолмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 6 июнь куни 17-ўлим қайд этилди. Пойтахтлик 70 ёшли эркак “Covid-19” инфекциясидан вафот этди.






