АсосийJamiyat

Ҳайдовчи автомобилда бир ўзи бўлса, тиббий ниқоб тақиши шарт эмас - ИИББ

'Ҳайдовчи автомобилда бир ўзи бўлса, тиббий ниқоб тақиши шарт эмас - ИИББ'ning rasmi

Аввалроқ Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи Азиз Тошпулатов автомобиль ҳаракатланаётганида салонида ҳайдовчи агар ёлғиз бўлган тақдирда, ниқоб тақмаганлиги учун жавобгарликка тортилмаслигини билдирган эди. 

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати ушбу хабарни тасдиқлаган ҳолда шартларини ҳам маълум қилди. 

"Ҳақиқатдан ҳам шахсий автомобиль ҳайдовчиси машинада ёлғиз ўзи бўлса, тиббий ниқобсиз бўлиши мумкин (такси ҳайдовчиларига тааллуқли эмас), аммо шу билан бирга қуйидаги шартларга риоя қилиш керак: биринчидан, ҳайдовчи автомобиль салонида ёлғиз бўлиши керак; иккинчидан, ҳайдовчи фақат автомобиль ҳаракатланиш вақтида ниқобсиз бўлиши мумкин. Яъни агар ҳайдовчи йўл четида тўхтаса, тиббий ниқобни тақиб олиши керак" дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар