Ҳозирги кунда ҳаво ҳароратининг кескин исиб бораётгани аксарият одамларни тоғли ҳудудларга, соя-салқин жойларга чорлайди. Демак, бу вазиятда тоғ ва тоғ олди ҳудудларда транспортлар оқими сезиларли даражада кўпаяди.
Шуни инобатга олган ҳолда, Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ дам олиш учун отланган ҳамюртларимизга мурожаат қилади.
Ҳурматли ҳайдовчилар!
йўлга чиқишдан олдин транспорт воситангизнинг техник ҳолатини бир карра кўздан кечириб олишни унутманг;
транспорт бошқариш учун зарур бўлган ҳужжатларни мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг;
энг муҳими вилоят ҳудудидаги автомобиль йўллари замонавий тезлик ўлчаш мосламалари билан назорат қилинишини ёдда тутинг ва белгиланган тезлик талабларига қатъий амал қилинг;
Бу ўзингиз ва ўзгалар ҳаётини асрашда жуда ҳам муҳимдир.
Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссиясининг куни кеча эълон қилинган ахборотида таъкидланишича 2020 йил 5 июндан бошлаб «сариқ» ва «яшил» ҳудудларда қуйидагиларга рухсат берилган: