1

ҲАМЮРТИМИЗ ВЛАДА ЯКШИБАРОВА "ТАШКЕНТ ОПЕН"ДАГИ ЮРИШИНИ ТЎХТАТДИ

СПОРТ 02.10.2015, 11:12
ҲАМЮРТИМИЗ ВЛАДА ЯКШИБАРОВА "ТАШКЕНТ ОПЕН"ДАГИ ЮРИШИНИ ТЎХТАТДИ

Пойтахтимиздаги Республика олимпия захиралари теннис мактаби кортларида давом этаётган хотин-қиз теннисчилар ўртасидаги Ташкент Опен-2015 анъанавий халқаро турнири ўзининг ҳал қилувчи палласига кирди.
Мукофот жамғармаси 250 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур халқаро турнирнинг жуфтликлар баҳсларида уч нафар ҳамюртимиз муваффақиятли одимлаётгани ҳақида хабар берган эдик. Афсуски, теннисчиларимиздан бири ўз иштирокини тўхтатди.
Россиялик Ангелина Габуева билан тандем ҳосил қилган Влада Якшибарова россиялик Екатерина Бичкова ҳамда швейсариялик Стефани Фогел жуфтлигига 6:4, 1:6, тай-брекда 7:10 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Нигина Абдураимова ва Оқгул Омонмуродовадан иборат теннисчиларимиз жуфтлиги эса кеча украиналик теннисчилар – Катерина Козлова ва Алёна Фомина жуфтлигидан 6:4, 6:2 ҳисобида устун келишганди. Бироздан сўнг улар россиялик Вера Душевина ҳамда чехиялик Катерина Синякова ҳамкорлигига қарши кортга чиқишади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1