Бугун, 8 июнь куни соат 23:00 дан 9 июнь куни соат 11:00 га қадар Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Гавҳар кўчасининг Дўмбиробод кўчасидан Ш.Руставели кўчасигача бўлган қисми втомобиллар ҳаракатланиши учун ёпилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур йўлнинг бир томонида асфальт қилиш ишлари бошланади.
Аввалроқ Фарғона йўли ва Кичиқ халқа йўли кўчалари кесишмасидан Фарғона йўли кўчасининг 8 март кўчаси билан кесишмасигача бўлган автомобиль йўли ҳамда Фарғона йўли кўчасининг Мухтор Ашрафий кўчаси билан кесишмасидан Жарқўрғон кўчаси кесишмасига бўлган оралиқдаги кўприкнинг бир томонлама ҳаракатланиш қисми ёпилиши хабар қилинганди.
Хабар берилишича, мазкур кўчаларда реконструкция ишлари бажарилади.
Ҳайдовчиларга юзага келиши мумкин бўлган тирбандликларнинг олдини олиш мақсадида айланма йўллардан фойдаланишлари тавсия этилади.






