Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги 8 июнь кунги мамлакатимизда коронавирус инфекциясидан касалланиш ҳолатларининг статистикасини эълон қилди.
Унга кўра, бугун мамлакатимизда 109 ҳолатда касаллик қайд этилган.
Карантин муассасаларида – 39 нафар, аҳоли орасидан 66 нафар (Тошкент шаҳрида –54 , Навоий вилоятида - 5, Тошкент вилоятида – 4, Наманган вилоятида - 3) ва 4 нафар хориждан мамлакатимиз ҳудудига кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасидан аниқланган.
Бугун 3 нафар фуқаро соғайган.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1065 нафар бемордан 6 нафари оғир, 2 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Шу кунгача жами 444 715 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 399 413 нафари карантиндан чиқарилган.
Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 23 549 нафар, стационар карантинда эса 21 753 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.
Сўнгги соатларда касалланганлар сони 4440 нафарга етди. 36 нафар янги қўшилган касалларнинг бари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида аниқланган.





