1

"Арча кўча"даги оммавий пичоқбозликда иштирок этган яна бир йигитнинг аҳволи оғирлашди. Қўшимча маълумот

ЖИНОЯТ 09.06.2020, 12:45
"Арча кўча"даги оммавий пичоқбозликда иштирок этган яна бир йигитнинг аҳволи оғирлашди. Қўшимча маълумот

Аввалроқ Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги Кичик халқа автомобиль йўлида (Арча кўча) ёшлар ўртасида жанжал юзага келиб, оммавий пичоқбозлик бўлгани, оқибатда икки нафар йигит яраланиб, шифохонага етказилгани ва улардан бири вафот этгани ҳақида хабар қилинганди. 

Шундан сўнг, воқеа юзасидан Бош прокуратура матбуот хизматининг "Даракчи"га маълум қилишича, пичоқбозлик Учтепа тумани жойлашган «5+» номли дорихонадан тушадиган даромад юзасидан келиб чиққан келишмовчилик сабаб юзага келгани аниқланган эди. 

Айни пайтда Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, оммавий пичоқбозликда қатнашган яна бир йигитнинг аҳволи оғир дея баҳоланмоқда. Шунингдек, яна икки нафар йигитларга оғир тан шикастлари етган.

Мазкур факт асосида Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97 моддаси («Қасддан одам ўлдириш») бўйича жиноий иш қўзғатилди. Дастлабки тергов билан прокуратура органлари шуғулланмоқдалар.

Бугун ҳодисага алоқадор бир нечта шахслар қўлга олиндилар. Қолганларнинг шахсларини аниқлаш ва қўлга олиш чоралари кўрилмоқда, дейилади ҳодиса юзасидан берилган қўшимча маълумотда. 

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1