АсосийЖАМИЯТ

"Beeline" истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг айбловларини рад этади

"Beeline" мазкур йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши қўмитаси ҳу...

'"Beeline" истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг айбловларини рад этади'ning rasmi

"Beeline" мазкур йилнинг 2 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг расмий веб-сайтида жойлаштирилган материалдаги хулосаларни, ҳеч бўлмаганда нотўғри ва ишончсиз деб ҳисоблайди. " "Super OY internet-paketlari - нега танлаш эркинлиги йўқ?" деб номланган мақолада тегишли идоранинг таъкидлашича, "Фуқароларнинг конституцион ҳуқуқлари, шахсий ҳуқуқлари қўпол равишда бузилмоқда".

“Ушбу турдаги нашр асоссиз айбловдир. Бизнинг фикримизча, «Интернет-пакетларни» тақдим этиш тартиби агентлик мутасаддилари томонидан юзаки ўрганиб чиқилган ва бундай ҳиссий ва ёлғон хулосаларни эълон қилишдан аввал компаниядан изоҳ олинмаган” - дея компания изоҳ беради.

Бундан ташқари, “ Beeline Uzbekistan”нинг расмий баёнотида қуйидагилар қайд этилган: “Фойдаланувчиларга хизматларни кўрсатишда мустақил равишда уланиш учун интернет- пакетларининг кенг танловини таклиф қиладиган тижорат субъекти томонидан агентлик ходимлари абонентларнинг конституциявий ҳуқуқлари қай тарзда бузилганлигини кўрганлари ҳам тушунарсиз ҳол.

Компаниянинг бошқа ҳар қайси хизматлари сингари ҳеч қандай мажбуриятларсиз 6 (олти) қаторли интернет-пакетларнинг исталганини танлаш ва уларни ёқтириш мумкин".

Алоҳида таъкидлаш лозим, бугунги кунда Ўзбекистон ҳукумати СОВИД-19 нинг тарқалишига қарши курашиб, иқтисодиётнинг, шу жумладан телекоммуникация соҳасининг барқарорлигини таъминлаш учун тадбиркорликни қўллаб-қувватлашда барча кучини сарфлаган бир вақтда, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши қўмитаси қошидаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ҳаракатлари аксинча, мамлакат раҳбариятининг бундай қийин даврда бизнесни қўллаб-қувватлаш сиёсатини бузмоқда.

Ва бундай тасдиқланмаган маълумотларнинг эълон қилиниши ушбу босқичда халқаро компаниянинг ишбилармонлик обрўсига зарар етказиб, унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузади.

Ушбу изоҳлар ва тушунтиришларнинг барчаси, шунингдек тегишли талаблар " BeelineUzbekistan" компаниясининг Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига юборилган расмий хатида акс эттирилган.

"Beeline" ушбу ишни янада чуқурроқ ўрганиб чиқилишига ва бу борада адолатли қарор қабул қилинишига умид қилади.

Мавзуга оид: Нима учун "Beeline" абонентлари арзон нархлардаги интернет пакетларидан фойдалана олмайди?

    Бошқа янгиликлар